Самарқанд шаҳрида наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича ўтказилаётган халқаро форум доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЖССТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, рақамли тиббиётни жорий этиш, фармацевтика бозорини такомиллаштириш ҳамда минтақавий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, гиёҳвандликка чалинган беморларни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.






