АсосийДунё

Ўзбекистон БМТнинг Исроилдан Фаластин ерларини тарк этишини талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади

Резолюция лойиҳасини 124 давлат қабул қилди.

'Ўзбекистон БМТнинг Исроилдан Фаластин ерларини тарк этишини талаб қилувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади'ning rasmi

БМТ Бош ассамблеяси Исроилдан Халқаро суд қарорини бажариши ва босиб олинган Фаластин ҳудудини бир йил ичида тарк этишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.

Резолюцияни 124 давлат, жумладан Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Бельгия, Бразилия, Қатар, Хитой ва Франция қўллаб-қувватлади. Шунингдек 14 давлат (Исроил, АҚШ, Венгрия ва бошқалар) қарши чиқди, яна 43 давлат овоз беришда бетараф қолди.

Қайд этилишича, резолюцияни қабул қилиш учун овозларнинг учдан икки қисми талаб қилинган. Ушбу резолюция Фаластиннинг БМТ Бош Ассамблеясида ҳуқуқлари кенгайтирилганидан кейин овоз беришга таклиф қилинган биринчи ҳужжат бўлди.

Тегишли қарор лойиҳаси 18 банддан иборат бўлиб, у Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудидаги барча ерларни зудлик билан тарк этишни талаб қилади. Шунингдек ушбу ҳужжат қабул қилинганидан кейин 12 ойдан кечиктирмай амалга оширилиши керак бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:34

    Трамп баёнотлари Исландияни ЕИ сари етакламоқда

    Исландияда Европа Иттифоқига қўшилиш масаласи яна кун тартибига чиқди.

    'Нетаньяхуга нима бўлди?'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 12:48

    Нетаньяхуга нима бўлди?

    У Қуддусда шифохонага ётқизилгани маълум қилинди.

    'Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 06:26

    Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

    Расмий баёнотда унинг ҳолати барқарор экани ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилган.

    'АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 05:11

    АҚШ ва Исроил Ал-Ақсо масжидини ўзгартирмоқчи

    Ал-Ақсо “кўп динли марказ”га айлантирилиб, яҳудийлар учун кенгроқ киришни режалаштирмоқда.

    'Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 26.05.2026 04:01

    Россия Киевга зарбалар билан таҳдид қилмоқда

    Россия қўшинлари хорижий фуқароларни Киевни тарк этишга чақирди.

    'Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.05.2026 17:07

    Ҳиндистонда жазирама иссиқ 16 кишининг умрига зомин бўлди

    Ҳудудда ҳаво ҳарорати айрим жойларда 45 даражадан ошиб кетмоқда.