АсосийСиёсат

Тошкентда демократик жараёнларга бағишланган халқаро давра суҳбати ўтказилди

Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар иштирок этди.

'Тошкентда демократик жараёнларга бағишланган халқаро давра суҳбати ўтказилди'ning rasmi

Тошкентда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.
Унда мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотлар, халқ ҳокимиятини мустаҳкамлаш, янги сайлов тизими ва сиёсий рақобатни ривожлантириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилган муҳим қадамлар ва эришилган натижалар чуқур таҳлил қилинди.
Тадбирда Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар, таниқли мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Халқаро давра суҳбатида сўнгги 7-8 йил давомида мамлакатимизда чуқур демократик ислоҳотлар ортга қайтмас одимлар билан илдамлаётгани, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари устувор бўлган Янги Ўзбекистонни бунёд этишдаги инсонпарварлик сиёсати, ижтимоий давлатчиликка асосланган конституциявий ислоҳотлар, гендер тенглик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ҳаракатлар ва уларнинг натижалари алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан жаҳоннинг энг юксак сиёсий минбарларида, йирик халқаро тадбирлар ва учрашувларда илгари сурилган ва халқаро эътирофларга сазовор бўлган муҳим ташаббуслар хусусида ҳам тўхталиб ўтдилар.
Бундан ташқари, маърузалардан янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, янгича шакл ва моҳиятга эга сайлов тизими мисолида юртимизда инсон қадри ва манфаатларига эътибор, давлат бошқарувида жамоатчилик иштироки ва фаоллигини янада оширишга қаратилган интилишлар самараси кенг ўрин олганини алоҳида қайд этиш мумкин.
–   Ўзбекистондаги сайлов меъёрлари халқаро стандартларга, хусусан  Европа кенгашининг Венеция комиссияси андозаларига ҳам мос ва ҳатто устувор жиҳатлари ҳам бор, – деди Россия иқтисодиёт олий мактаби доценти Кирилл Молодико. – Масалан, Ўзбекистонда сайловда овоз бериш учун кимнинг келмагани назоратга олинмайди ва ҳатто ошкор ҳам этилмайди. Бу жараёнга мутлақо эркин тарзда ёндашилади. Шу билан бирга, сайловолди учрашувларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан бепул бинолар ажратилиши диққатга сазовор.  
Қизғин мулоҳазаларга бой ўтган анжуман нафақат фикр алмашиш, балки юртимизда демократик жараёнларни янада жадаллаштириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш учун ҳам муҳим майдон бўлиб хизмат қилади. Хусусан, хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни миллий амалиётимизга татбиқ этиш имконини беради.
Халқаро давра суҳбати доирасида амалга оширилган маҳаллий ва хорижий экспертлар ўртасидаги дўстона мулоқот Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва такомиллаштиришга хизмат қиладиган қимматли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда ўз самарасини беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.