Президентнинг сўзларига кўра, дунёда геосиёсий ва иқтисодий кескинлик кучаяётган бир пайтда, Ўзбекистон тинчликни мустаҳкамлаш ва халқ фаровонлигини ошириш йўлида дадил ҳаракат қилмоқда.
У бу жараёнда меҳнаткаш халқ ва касаба уюшмалари ҳиссасини беқиёс деб атади.
Мирзиёев сўнгги йилларда 130 миллиард долларлик инвестиция жалб қилингани, миллионлаб иш ўринлари яратилгани ва аҳоли жон бошига даромад 3,5 минг долларга етганини қайд этди. Шунингдек, болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам берилгани Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан эътироф этилгани эслатилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда касаба уюшмаларининг эркин ва мустақил фаолияти учун барча шароит яратилганини, уларнинг инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли бундан кейин ҳам қўллаб-қувватланишини таъкидлади.