Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб 2025 йил 30–31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Бу ҳақда Финляндия Президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф доирасида 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув бўлиб ўтади. Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, геосиёсий жараёнлар ва уларнинг Европа ҳамда Марказий Осиё минтақасига таъсири, шунингдек, кўп томонлама ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади.
Таъкидланишича, Александр Стубб ташрифи доирасида бизнес семинарида иштирок этиб, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза қилади ҳамда ташқи сиёсат бўйича мутахассислар билан учрашади.
Хабарда айтилишича, Финляндиянинг собиқ Президенти Маунo Койвисто салкам 33 йил олдин — 1992 йили Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган экан.