АсосийЖамият

Бўстонлиқда фуқаро чуқурга тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари томонидан қутқариб олинган фуқаро айни пайтда шифокор назоратида.

'Бўстонлиқда фуқаро чуқурга тушиб кетди'ning rasmi

ФВВ қутқарувчилари томонидан чуқурга тушиб кетган фуқаро чиқариб олинди, дея хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 2 октябр куни соат 21:45 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳар ФВБга, Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғони "Ёшлик" маҳалласида жойлашган уйлардан биридаги чуқурга бир нафар фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетганлиги бўйича хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан ФВВ қутқарувчилари зудлик билан жойига етиб бориб, зарурий қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурдан чиқариб олган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва шифокор назоратида.

    Бошқа янгиликлар