Яккасарой туманида “Ман” русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар берди “Toshshahartransxizmat”.
Маълум қилинишича, воқеа 2 апрель куни соат 12:41 атрофида Шота Руставели кўчасида юз берган. 5-автобус саройига қарашли автобус ҳайдовчиси БРТ махсус йўлагидан “Жанубий вокзал” томондан “Бобур” кўчасига ҳаракатланаётганда, йўлни қоидаларга риоя қилмасдан кесиб ўтган пиёдани уриб юборган.
Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ёрдам чақирган. Шифокорларнинг дастлабки хулосасига кўра, пиёдага бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган ва у ҳозир шифокорлар назоратида.






