АсосийЖамият

Дебатлар – сиёсий партиялар учун конструктив рақобат майдони

Сиёсий партия раҳбарлари ўртасида навбатдаги дебат бўлиб ўтди.

'Дебатлар – сиёсий партиялар учун конструктив рақобат майдони'ning rasmi

Кўпчиликка маълумки, жорий йилнинг 27 октябрида Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Маълумки, мазкур сиёсий тадбирни кўтаринки руҳда ўтказиш, партиялар ҳамда номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳамда уларда илгари сурилаётган ташаббусларни аҳолининг кенг қатламларига етказишда сайловолди ташвиқоти муҳим ҳисобланади.

Бутун дунёда сайловолди ташвиқотига катта эътибор қаратилади. Бу жараёнга етакчи сиёсатчилар, таниқли журналистлар ҳамда нуфузли телеканаллар жалб этилади. Айнан теледебатлар сайловолди ташвиқотининг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, жорий йил 5 октябрь куни сиёсий партия раҳбарлари ўртасида навбатдаги дебат бўлиб ўтди. Мазкур мунозара ва ундаги сиёсий партия раҳбарларининг чиқишларини кўриб, ҳеч иккиланмасдан буни сиёсий лидерларнинг рақобат майдони, дейиш мумкин.

Бундай хулосага келишимизга сиёсий партия раҳбарларининг 250 дан ортиқ сайловчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида ўзларининг келгуси беш йилда амалга оширилиши лозим бўлган ташаббуслари ҳамда уларнинг аҳолининг турмуш даражаси билан нақадар уйғунлигини аниқ рақамлар орқали очиб берганлиги сабаб бўлди.

Хусусан, ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов сайловчиларга сайловолди дастуридаги 5 та мақсад ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган 500 та вазифага атрофлича тўхталди. ЎзЛиДеП мамлакатимизда тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатларини ҳимоя қиладиган, уларни қўллаб-қувватлайдиган партия сифатида биринчи навбатда республикамизда бизнесни ривожлантириш учун солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, тадбиркорлар учун солиқ имтиёзларини янада кенгайтириш, бизнес учун ажратилаётган кредитларни 30 фоизга ошириш, бизнесни юритиш учун тўсиқ бўлаётган кўплаб тўсиқларни бартараф этиш орқали камбағалликни 2 баробарга камайтириш, ялпи ички маҳсулотни 160 млрд. АҚШ долларига, саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш мақсадида 2,5 млн. нафар юқори даромадли иш ўринларини яратиш мақсадини баён этди. У мазкур маррраларга етиш йўлидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратди.

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодиров ҳам ўзининг чиқишлари билан сайловчилар олдида етакчилик қобилиятини яна бир бор намоён этди. Унинг партия ташаббуси, илгари сурилаётган ғоялари ҳамда залдаги сайловчилар томонидан берилган саволларга ишончли ва дадил жавоблари таҳсинга лойиқдир. Хусусан А. Қодиров ўзининг чиқишларида партия ўзининг дастурида 2 та ғояни илгари сураётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Биринчи ёндошув қадриятларни қўллаб-қувватлаш орқали тараққиётга эришиш, иккинчи ёндошув эса инсон ўзгарса жамият ҳам ўзгариши эканлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга, партия раҳбари давлат тилига алоҳида эътибор қаратиш ҳамда унинг мақомини янада кўтариш бу партиянинг энг асосий мақсадларидан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатнинг тараққиётида таълим ва тарбия ҳам муҳим эканлигига алоҳида урғу берди.

Экологик партия раиси Абдушукур Ҳамзаев, Халқ демократик партияси раҳбари Улуғбек Иноятов ҳамда “Адолат” социал демократик партияси раиси Робахон Маҳмудова ҳам ўз чиқишларида партиянинг асосий ғояси ҳамда келажакда ҳал этилиши режалаштирилаётган устувор вазифаларга тўхталишди.

Бўлиб ўтган дебатда халқимизнинг руҳи кўтаринкилигини, бирдамлик, ҳамжиҳатлик туйғуси баланд эканлигини намоён қилишди. Энг муҳими, ҳеч ким сайловга бефарқ эмаслигининг гувоҳи бўлдик. Бу ҳолат мамлакатимизда сўнгги йилларда жамиятдаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда давлатимиз томонидан сиёсий партияларнинг ролини ошириш жараёни, давлат бошқарувида амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар қўллаб-қувватлаётганининг амалдаги ёрқин намойиши бўлди.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, сайловолди ташвиқотлари қай даражада очиқ, ошкора ва шаффоф ўтадиган, дебатлар сиёсий лидерларнинг рақобат майдонига айланар ва сиёсий партиялар ҳамда номзодларнинг сайловолди дастурлари аҳоли учун содда ва тушунарли бўлар экан, бу сиёсий кампаниянинг юқори савияда ўтишига хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.