АсосийЖамият

Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, йўл қопламасига сув сепиш ва яшил ҳудудларни намлаш орқали ҳаводаги майда чанг заррачаларини ерга чўктиришга эришилмоқда. Бу усул йирик шаҳарларда ифлосланиш юқори бўлган даврларда қўлланиладиган амалиётдир.

Мутахассислар айтишича, йўллар намланганда PM2.5 ва PM10 заррачалари сув билан бирикиб, ҳавога қайта кўтарилиши kamayadi. Автомобиллар ҳаракатида юзага келадиган иккиламчи чангланиш ҳам анча пасаяди — халқаро тадқиқотларга кўра, бу кўрсаткич шаҳар PM чиқиндиларининг 25–40 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, сув сепиш ҳароратни бир оз пасайтиб, чангнинг ҳавода узоқ туриб қолишини камайтиради. Ҳокимлик маълумотига кўра, бу чоралар комплекс ишларнинг бир қисми бўлиб, иссиқхоналарда рейдлар, қозонхоналарда фильтр ўрнатиш ва экологик назоратни кучайтириш ҳам амалга оширилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

    Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

    14 апрелдан Uzbekistan Airways Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклади.