АсосийЖамият

Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

Суд Рисматовни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми — жуда кўп миқдорда фирибгарликда айбли деб топиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Умумий тартибли колонияга юборилади.

Шу билан бирга судланувчидан жабрланувчилар фойдасига камайган зарар суммалари ундирилади:

Ж.Ю. — 3 млрд 448 млн 701 минг сўм,

С.С. — 925 млн 769 минг сўм,

Ж.А. — 464 млн 672 минг сўм.

Фирибгарликка айланган уй — Шайхонтоҳур тумани “Катта Оқтепа” маҳалласидаги хонадон юзасидан тузилган олди-сотди шартномаларни бекор қилиш масаласи эса Фуқаролик ишлари бўйича судда алоҳида кўриб чиқилиши белгиланди.

Жабрланувчилар адвокати Қодиржон Раҳимов келажакда уйни қайтариш бўйича сарсонлик бўлмаслиги учун суд ҳукмида бу масалага аниқлик киритишни илтимос қилган. Суд томонидан бу масалага ойдинлик киритилгани адвокат томонидан қўллаб-қувватланди.

Ҳукм устидан апелляция ёки кассация шикояти бериш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.

    'Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди

    Қўмитага кўра, истеъмолчини менюда кўрсатилмаган хизмат учун мажбурий тўловга мажбурлаш мумкин эмас.

    'Тошкентда Шахзод Рисматов иши бўйича суд бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:18

    Тошкентда Шахзод Рисматов иши бўйича суд бўлиб ўтди

    Тошкентда бўлиб ўтган суд жараёнида Шахзод Рисматовга нисбатан тўртта фирибгарлик эпизоди бўйича айблов ўқилди.