АсосийSport

Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов “Олтин Мангуст” мукофотига лойиқ деб топилди

Бугун Украинанинг Одесса шаҳрида халқаро “Олтин Мангуст” мукофотининг бу 2016-йилги ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Оламспорт” хабар бермоқда.

Ўз тарихида саккизинчи бор ўтказилаётган “Олтин Мангуст” (International Sports Award “Golden Mongoose”) соврини спортда юқори натижаларни қўлга киритган спортчиларга тақдилади.

Ўтган давр мобайнида 80 нафарга яқин спортчи, мураббий, тадбиркор, сиёсатчи ва ҳукумат вакиллари ушбу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилишган.

Қувонарлиси, бу йилги “Олтин Мангуст” мукофоти топшириладиган бахтли инсонлар қаторида Ўзбекистон вакиллари ҳам бор. Рио—2012 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳамда Бутунжаҳон Бокс серияси мусобақасида ярим финалга қадар етиб борган “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси мураббийи Равшан Хўжаев “Олтин Мангуст” халқаро мукофоти билан тақдирланишади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар