АсосийSport

ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши мураббийи номига уч номзод эълон қилинди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2016 йилнинг энг яхши мураббийи номига даъвогар учликни маълум қилди.

Унга кўра "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан, Португалия терма жамоаси устози Фернанду Сантуш ва "Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери бош мукофот учун курашади.

Энг яхши мураббий номи ФИФАнинг ҳар йилги гала тақдимот маросимида эълон қилинади. Маросим 2017 йилн 9 январь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар