АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Самарқандда учрашди

Ўзбекистон-Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро форуми якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.

'Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари Самарқандда учрашди'ning rasmi

Бугун, 22 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида хабар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигида ўтган форумда икки мамлакатнинг барча ҳудудлари вакиллари ҳамда унинг доирасидаги давра суҳбатида 200 га яқин тадбиркор иштирок этди. 

"Ҳудудлар раҳбарлари ва тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга қулай шароит яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган форумда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп асрли дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланиб, барча соҳаларда ижобий ўсиш кузатилаётгани таъкидланди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, сўнгги 7 йил ичида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро савдо айланмаси деярли 2,5 баробар ўсиб, ўтган йили 4,4 миллиард долларни ташкил этган. Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокида мингдан зиёд корхоналар, Қозоғистонда эса – 3 600 дан ортиқ Ўзбекистон капитали иштирокида корхоналар ўз фаолиятини юритмоқда. Форумда мавжуд захиралардан самарали фойдаланган ҳолда, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш чоралари юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

"Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришда ҳудудлараро алоқалар ҳақиқий ҳаракатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилмоқда. Хусусан, чегарадош ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Манғистау вилояти билан, Тошкент вилояти Туркистон вилояти билан, Навоий вилояти Қизилўрда вилояти билан тўғридан-тўғри ва яқин алоқалар ўрнатган. Чегарадош бўлмаган ҳудудларимиз ҳам ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаб, савдо-сотиқ ва саноат кооперация алоқаларини изчил ривожлантириб келмоқда", дейилади хабарда.
Шунингдек, форумда ҳудудлар орасида ҳали ишга солинмаган катта салоҳият борлиги, қолаверса, тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга ҳам қизиқиш жуда юқори экани таъкидланди. Қардош халқлар ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эгалиги билдирилди. Ўзбекистон-Қозоғистон тўртинчи ҳудудлараро форуми якунлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 21.10.2024 21:46

    Саида Мирзиёева UNFPA’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув ўтказди

    Учрашув давомида томонлар бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури мавзусини муҳокама қилди.

    'Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди'ning rasmi

    Сиёсат 21.10.2024 20:44

    Президент “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқларга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди

    Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

    'Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.10.2024 21:31

    Мисрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.

    'Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 18.10.2024 09:15

    Уганданинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

    Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 145-давлат ҳисобланади.

    'Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 17.10.2024 20:49

    Инвестициялар вазирининг собиқ ўринбосари янги лавозимга тайинланди

    Дилшод Ахмедов “Ўзметкомбинат”га раҳбар бўлди.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.10.2024 19:50

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон-Озарбайжон иттифоқчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.