АҚШ президенти Жо Байден республикачи Доналд Трамп демократияга таҳдид эканлигини ва “сиёсий жиҳатдан яккаланиши” кераклигини айтди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Қайд этилишича, бу борада у Ню-Хемпширдаги сайловолди штабида гапириб ўтган.
“Агар Трамп Камала Харрисни мағлуб этса, демократиямиз хавф остида қолади. Биз уни қамаб, сиёсий жиҳатдан ажратиб қўйишимиз керак”, - деган Байден.
Америка президентининг сўзларига кўра, республикачи номзод Трамп АҚШ Конституцияси кафолатларини эътиборсиз қолдирмоқчи.