Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Шахавдинов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Хорватиядаги элчиси бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси хабар қилди.
Кеча, 23 октябрь куни Элчи Загребда Хорватия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги протокол департаменти бошлиғи Мирта Еленц Жупанга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширнан.
Маълумот учун: бу Ўзбекистоннинг Хорватиядаги биринчи элчиси ҳисобланади.
Мирте Эленц Жупан Ойбек Шахавдиновга муваффақиятли фаолият тилади ва Ўзбекистон элчиси этиб тайинланиши икки томонлама муносабатлар ривожида янги босқич бўлишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи элчиси ҳам ҳисобланади.