Пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида “Халқаро маданий мерос ҳафталиги” доирасида Маданият вазирлиги томонидан “Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди.
Форумни Маданият вазири Озодбек Назарбеков кириш нутқи билан очиб бериб, “Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар” тўғрисида тақдимот қилди.
Форумда халқаро ташкилотлардан ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Туркий Парламент Ассамблеяси Бош котиби Меҳмет Сурейя Эр, Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти Актоти Раимкулова, шунингдек, Озарбайжонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи ва публист Ўғуз Юнус Исаҳон ўғли, ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмаси раиси, қозоқ шоири, журналист ва муҳаррири, Қозоғистонда хизмат кўрсатган ходим Эсдаулет Улуқбек, Қирғизистон халқининг “Мурас” тарихий-маданий мероси жамғармаси раиси, таниқли тарихчи, публисист ва журналист Молдокасимов Қиёс, Қозон давлат маданият институти ректори Ахмадиева Роза Шайхайдаровна, Эге университети Адабиёт факултети Турк тили ва адабиёти кафедраси мудири Федекар Селами ўз маърузалари билан иштирок этишди. Шу билан бирга, Форумда ИКОМОС эксперти Кристина Иаманди ҳамда Франсия шаҳарсозлик унверситети катта эксперти Эрик Хюберт онлайн тарзда иштирок этишди.
“Янги Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Тирик тарих” лойиҳаси тақдимоти, Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан чоп этилган “Туркий тилли давлатлар миллий мусиқа чолғулари” китоби тақдимоти, Ўзбек миллий чолғулари кўргазмаси ҳамда “Чўлпон” спектакли намойиши бўлиб ўтди.