Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш статистикасини эълон қилди.
Хабарга кўра, шу пайтгача Ўзбекистон бўйлаб 1 миллион 15 минг 948 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган.
Фарғона вилояти (219 минг 455 нафар), Самарқанд вилояти (181 минг 925 нафар) ва Қашқадарё вилояти (153 минг 365 нафар) энг кўп муддатидан олдин овоз берилган ҳудудлар бўлган.
МСК томонидан эълон қилинган инфографикада Хоразм (6 минг 56 нафар) ва Жиззах (6 минг 993 нафар) вилоятлари энг кам овоз берилган ҳудудлар сифатида қайд этилган.