АсосийЖамият

Кимлар мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади?

Давлат солиқ қўмитаси тўлиқ маълумот берди.

'Кимлар мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади?'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси қайси жисмоний шахслар мол-мулк солиғини тўлашдан тўлиқ ва қисман озод қилинишини маълум қилди.

Унга кўра:

- “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган фуқаролар;

- уруш ногиронлари ва қатнашчилари;

- ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари). Бева хотинларга (бева эрларга) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;

- энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;

- етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилади.

Кимлар мол-мулк солиғини тўлашдан қисман озод қилинган?

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.м доирасида солиқ солишдан озод қилинган:

- 10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бири;

- пенсионерлар;

- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

Юқорида кўрсатилган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат 1 яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:40

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

    Аввал Вазирлар Маҳкамасида ишлаган Шерзод Каримов мазкур лавозимга тайинланди.

    'Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:16

    Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

    Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватловчи ушбу тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

    'Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 18:50

    Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди

    Скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

    'Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:57

    Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Рақобат қўмитаси оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.

    '“Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:53

    “Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?

    Энг кўп маблағ болалар нафақалари учун ажратилади.

    'Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:41

    Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)

    Куз-ранглар симфонияси ёхуд муносиб хайрлашув...