АсосийЖамият

16 ёшли бола Lacetti автомобилда Kia билан тўқнашди

Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

'16 ёшли бола Lacetti автомобилда Kia билан тўқнашди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 16 ёшли бола Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётганида Kia русумли машина билан тўқнашди. Ҳодиса оқибатида 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 03:30 атрофида Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасида жойлашган “Ганга” кўприги устида 2009 йилда туғилган вояга етмаган шахс Lacetti автомобилини бошқариб кетаётганда руль устидан назоратни йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда у 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Kia русумли автомобил билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомобили ҳайдовчиси ва унинг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар