АсосийЖамият

Чиқиндидан қарздор истеъмолчиларнинг “свет”и узиб қўйилади(ми?)

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

'Чиқиндидан қарздор истеъмолчиларнинг “свет”и узиб қўйилади(ми?)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан чиқинди хизмати учун қарзи бор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бундай хабарларни рад этиб, бундай узилишлар амалга оширилмаслигини маълум қилди. 

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ чиқинди хизмати учун қарздор истеъмолчилар электр таъминотидан узилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз дея таъкидлади.

Маълум қилинишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди хизматида қулайлик яратиш мақсадида янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 31 октябрдан 5 ноябргача профилактик ишлар олиб борилади.

Шу билан бирга, агентлик мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати бўйича тўловлар ҳамда шахсий маълумотлар ўзгартирилишида вақтинчалик техник узилишлар бўлиши мумкинлигини хабар берди.

    Бошқа янгиликлар