АсосийЖамият

Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда спорт соҳасидаги ютуқлар билан бирга жиддий камчиликлар ҳам танқид қилинди.

'Президент спортдаги камчиликларни очиқ айтди: натижа бор, тизим оқсаяпти'ning rasmi

Давлат раҳбари спортни соғлом турмуш, интизом ва мамлакат нуфузини белгилайдиган муҳим куч сифатида таъкидлади.

Сўнгги йилларда юзлаб спорт иншоотлари барпо этилгани, ёшлар орасида профессионал спортга қизиқиш ошгани қайд этилди. Фақат ўтган йилнинг ўзида ўзбекистонлик спортчилар халқаро ареналарда 450 дан ортиқ олтин медални қўлга киритди, ўнлаб рекордлар янгиланди.

Шу билан бирга, мавжуд имкониятлар тўлиқ ишлатилмаётгани танқид қилинди. Масалан, Зарбдор туманида оммавий спорт яхши йўлга қўйилгани эътироф этилган бўлса, бошқа ҳудудларда бу борада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди. Айрим ҳокимлар спортга бефарқ экани алоҳида қайд этилди.

Мактабларда эса спорт тўгараклари кўп ҳолларда “номига” ишлаётгани айтилди. Жиззах вилояти, Қашқадарё вилояти ва Фарғона вилоятида ўқувчиларнинг катта қисми жисмоний тайёргарлик талабларини бажара олмаган.

Йиғилишда спорт мактаблари иқтидорли ёшларни излаб топиш ўрнига тайёр спортчилар билан ишлаётгани ҳам танқид қилинди. Жумладан, Самарқанд вилоятида мавжуд имкониятларга қарамай, ёшларни қамраб олиш даражаси пастлигича қолмоқда.

Президент барча ҳудудларда оммавий спортни ривожлантириш, мактабларда тўгаракларни кучайтириш ва Зарбдор тажрибасини кенг жорий этиш бўйича аниқ топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:07

    Вячеслав Голишев – мамлакатнинг фидойи иқтисодчиси ва давлат арбоби вафот этди

    Давлат ва жамоат арбоби Вячеслав Аркадевич Голишев 7 апрель куни 75 ёшида оламдан ўтди.

    '“Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    “Бешқўрғон” бозори ёнғиндан сўнг ёпилди

    Эслатиб ўтамиз, Darakchi.uz мухбири айнан ёнғин содир бўлган ҳудудга бориб махсус репортаж тайёрлагади.

    'Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:53

    Қўриқлаш ходимларига янги ваколатлар берилади

    Эндиликда улар чекиш, ноқонуний ов ва дарахт кесиш ҳолатлари бўйича чора кўриши мумкин.

    'Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Мирзиёев Матвиенкони табриклаб, Россия билан ҳамкорликни муҳокама қилди

    Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Тошкентда бир кунда икки автобус ёниб кетди

    Тошкент шаҳрида 6 апрель куни иккита Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди.

    'Деновда газ шохобчасида портлаш юз берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:51

    Деновда газ шохобчасида портлаш юз берди

    Ҳодиса жойида ёнғин қисқа вақт ичида ўраб олинди.