Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида кечган баҳсда ҳисобни мисрликлар очди. Туғилган кунини нишонлаган Муҳаммад Салоҳнинг аниқ узатмасидан кейин Мустафо Ашур 19-дақиқада дарвозани ишғол қилди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида Белгия мураббийлар штаби Ромелу Лукакуни майдонга туширди. Тажрибали ҳужумчи захирадан майдонга кирганидан атиги 22 сония ўтиб хавфли вазият яратиб, рақиб ҳимоячиси Муҳаммад Ҳанийни автогол уришга мажбур қилди. Шу тариқа ҳисоб тенглашди ва ўйин 1:1 натижаси билан якунланди.
Шу билан ҳар икки жамоа жаҳон чемпионатини бир очкодан қўлга киритиш билан бошлади.
G гуруҳининг яна бир учрашувида Эрон терма жамоаси Янги Зеландияга қарши майдонга тушади.
ЖЧ–2026. G гуруҳи, 1-тур
Белгия — Миср — 1:1
Голлар: Муҳаммад Ҳаний (66, автогол) — Мустафо Ашур (19).






