АсосийЖамият

Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган 51 та корхонадан 5 таси огоҳлантирилди

'Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган 51 та корхонадан 5 таси огоҳлантирилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан лизенция талаб ва шартларига кўра, ишлаб чиқариш қувватларини бажарилиши ва лицензия тўловларини амалга оширилиши юзасидан профилактик тушунтириш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда инспекция матбуот хизмати хабар қилди.

Унда асосий эътибор ишлаб чиқаришдаги камчиликларни бартараф этиш ва лицензия тўловларини ўз вақтида амалга оширилиши борасида тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий тушунчалар беришга қаратилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Инспекция томонидан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган 51 та корхонадан 5 таси ишлаб чиқаришдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрмаганлиги ҳамда лицензия тўловларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли белгиланган тартибда огоҳлантирилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги Қарори билан тасдиқланган ягона Низомга кўра истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти бўйича лицензия олган санадан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда йиллик тўловларни тўлаши белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти лицензияланиши ва лицензиянинг амал қилиниши учун йиллик давлат божлари тўланиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу Қонун билан лицензия берилганлиги учун давлат божи ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун йиғим белгиланган муддатда тўланмаганда бекор қилиниши ҳамда бекор қилиш ваколатли орган қарори билан амалга оширилиши белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:40

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

    Аввал Вазирлар Маҳкамасида ишлаган Шерзод Каримов мазкур лавозимга тайинланди.

    'Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 20:16

    Саида Мирзиёева Марокашда Fashion Trust Arabia мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди

    Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватловчи ушбу тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқейини мустаҳкамлаётганининг ёрқин намунаси бўлди.

    'Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 18:50

    Тошкентда скутер ва Tracker тўқнашди

    Скутер ҳайдовчиси жароҳатланди

    'Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:57

    Онлайн дўконларнинг мижозлари фойдасига 100 млн сўмлик маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

    Рақобат қўмитаси оферта шартларини таҳлил қилиб, қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади.

    '“Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:53

    “Cуюнчи пули” ва бошқа нафақаларга қанча маблағ ажратилади?

    Энг кўп маблағ болалар нафақалари учун ажратилади.

    'Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)'ning rasmi

    Жамият 30.10.2024 17:41

    Кузнинг 60-куни (фоторепортаж)

    Куз-ранглар симфонияси ёхуд муносиб хайрлашув...