АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди

Нуфузли халқаро молия институти билан кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди'ning rasmi

12 ноябрь куни Боку шаҳрида ўтаётган COP29 саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу нуфузли халқаро молия институти билан кенг қамровли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Банкнинг мамлакатимизга инвестициялари 5 миллиард евродан ошгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон банкнинг минтақамиздаги энг йирик ҳамкори ҳисобланади.

ЕТТБнинг фаол иштирокида банк секторини хусусийлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда, инвестициялар ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ўзбекистон ва EТТБ ўртасидаги ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш ва уни янада бойитиш муҳимлиги таъкидланди. Энергетика самарадорлиги, кичик ва ўрта бизнес, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа ва инфратузилмада давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, шунингдек, "яшил" шаҳарларни ривожлантириш соҳаларида янги лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди.

Келгуси йилда Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 12:06

    Президент Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатди

    Абдулла Арипов номзоди депутатлар муҳокамасига тақдим этилди.

    'Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:48

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлиги учун 46,5 триллион сўм сарфланади

    Ижтимоий аҳволи оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилмани яхшилаш дастури амалга оширилади.

    'Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:10

    Ҳукумат фаолиятининг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди

    Инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади.

    'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 11:06

    Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

    Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

    'Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2024 10:53

    Бугун Бош вазир лавозимига номзод кўрилади

    Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

    'Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2024 12:01

    Туман ва шаҳар кенгашларига ҳам ҳокимлар раислик қилмаслиги керак — Президент

    Давлат раҳбари юқори палатани бу бўйича ислоҳотга жиддий тайёргарлик кўришга чақирди.