Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлат раҳбарининг қутловида Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қардошлик муносабатларининг юқори даражаси, шунингдек сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишдаги муносабатларнинг келгусидаги ривожи ва мустаҳкамлиги тарафдорлиги қайд этилади.





