Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси бир нечта ўқувчилар томонидан аёвсиз калтакланиши оқибатида бурни сингани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 9-синф ўқувчиси А.С. жисмоний тарбия дарси машғулотида синфдоши А.Э. ўртасида зиддият келиб чиқиб, А.Э. ва бошқа ўқувчилар томонидан калтакланган. Оқибатда танасининг турли жойларига жароҳат етказилиб, бурун қисми шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. А.С.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.