АсосийЖамият

Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланди

Аҳолининг 77 фоизи бу қонунни қўллаб-қувватлаган.

'Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланди'ning rasmi

Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини бутунлай тақиқловчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Иаълум қилинишича, 34 нафар сенатор тақиқни ёқлаб, 19 нафари эса қарши овоз берди. Қабул қилинган қонун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича дунёдаги энг қатъий талаблардан бири бўлади, дея ҳисобланмоқда. Сўровномаларда аҳолининг 77 фоизи бу қонунни қўллаб-қувватлаган.

Фойдаланувчиларнинг ёши қандай аниқланишига ойдинлик киритилмаган. Буни 2025 йил ўрталарида ўтказиладиган синов даврида тушунтириш режалаштирилган. Қонун бир йилдан кейин кучга киради. Технологик компаниялар қонунга риоя қилмаса, 49,5 миллион Австралия доллари (30 миллион АҚШ долларидан ортиқ) миқдорида жаримага тортилиши мумкин. 

"TikTok, Instagram, X, Facebook, Reddit, Snapchat тақиқланиши мумкин. Тақиқ YouTube'га таъсир қилмайди, чунки унинг муҳим бўлган таълимий мақсади бор", — дея қилди Австралия Алоқа вазири Мишел Роуленд.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Битта паспортга фақат битта банк картаси бериладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:03

    Битта паспортга фақат битта банк картаси бериладими?

    Марказий банк ижтимоий тармоқларда битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши ҳақида тарқатилаётган хабарларга ойдинлик киритди.

    'Оққўрғонда дарсга халақит қилган ўқувчини урган ўқитувчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Оққўрғонда дарсга халақит қилган ўқувчини урган ўқитувчи жазоланди

    9-синф ўқувчиси сал аввал ҳам тартибсизлик қилгани учун ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилган ва мактабнинг ички назоратига олинган ўқувчилар рўйхатида туради.

    'Тошкент аэропортида 20 ёшли қизни Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган аёл қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:51

    'Ўзгидромет тезкор ахборот эълон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:01

    Ўзгидромет тезкор ахборот эълон қилди

    Кучли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда қорга айланиши, айрим жойларда эса сел юзага келиши кутилмоқда.

    'Ўрта тадбиркорлик субъектлари 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Ўрта тадбиркорлик субъектлари 10 ойда 20 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади

    Шундан 352,7 млрд сўми 20 та корхона ҳисобига тўғри келмоқда.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:55

    Бугундан Ўзбекистонда ҳарорат сезиларли пасаяди

    Жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.