АсосийМаданият

Лондонда Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

Маданий мерос ҳафталигида ўзбекистонлик бир қатор олимлар, тадқиқотчилар сафида Франциядаги Темурийлар жамияти асосчиси ва президенти Фредерик Брессан ҳам иштирок этмоқда.

'Лондонда Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Ислом сивилизацияси ахборот хизматининг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги бир қатор олимлар, тадқиқотчилар, шунингдек, Франциядаги Темурийлар жамияти асосчиси ва президенти Фредерик Брессандан иборат делегация Лондондаги Ал-Фурқон ислом мероси фондида бўлди.

Учрашувда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WОSCU) ва Ал-Фурқон ислом мероси фонди билан яқиндан ҳамкорлик қилиш борасида сўз юритилди.

— Бугун Янги Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан маданий меросни асраб-авайлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада британиялик дўстларимиз билан ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Президентимиз ташаббуслари билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази Буюк Британиядаги қатор ташкилотлар ва олимлар билан бир нечта лойиҳаларни амалга оширмоқда, - деди Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов. — Жорий йил август ойида Тошкент ва Самарқандда ўтказилган VIII халқаро конгрессда, шу билан бирга октябрь ойида бўлиб ўтган халқаро маданий мерос ҳафталигида ўндан ортиқ британиялик олимлар ўз лойиҳалари билан иштирок этишди. Айни пайтда бу лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. Шу ўринда Лондондаги Ал-Фурқон ислом мероси фонди бошқаруви директори жаноб Сали Шаҳсивари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар алоҳида аҳамиятга эга. Бугун биз бу ерга ана шу ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича бир гуруҳ олимлар билан келганмиз. Жаноб Шаҳсивари Ўзбекистонда бизга бир қатор қизиқарли лойиҳаларни таклиф этган эдилар. Улардан бири буюк юртдошимиз Қаффол аш-Шошийнинг асарларини ўрганиш билан боғлиқ.

Учрашувда қайд этилганидек, ислом оламида ўзига хос ўринга эга бўлган бу асарнинг нусхаларини жамлаш, уларнинг факсимилеларини яратиш алоҳида аҳамиятга эга. Бундан ташқари, учрашувда Ал-Фурқон фондида маданий меросимизга оид яна бир қатор асарлар сақланаётгани ва келгусида ана шу қўлёзмаларни биргаликда тадқиқ этиш режалаштирилаётгани таъкидланди. Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ал-Фурқон ислом мероси фонди ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Учрашув давомида Ўзбекистон маданий мероси ҳамда “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” китоб-албомлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари китоблари, эсдалик совғалари Ал-Фурқон ислом мероси фонди директорига топширилди. Шу ўринда Сали Шаҳсивари келгусида ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканлигини билдирди.

Куннинг иккинчи қисмида делегация дунёдаги энг йирик ва нуфузли Чристиеъс ва Сотҳебйъс ауцион уйларида ҳам бўлди. Улар санъат асарлари, антиквариат, заргарлик буюмлари ва бошқа қимматбаҳо коллекциявий предметларни сотиш бўйича етакчи ўринларни эгаллайди.

Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг маданий меросини халқаро майдонда тарғиб қилиш, Буюк Британия билан илмий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация  BBC ахборот корпорациясида бўлди'ning rasmi

    Маданият Бугун 12:09

    Ислом цивилизацияси маркази раҳбари бошчилигидаги делегация  BBC ахборот корпорациясида бўлди

    Лондонда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази раҳбари Лондондаги BBC ахборот корпорацияси вакиллари билан учрашди.

    'Лондонда "Хамса" асарининг ноёб қўлёзмаси топилди'ning rasmi

    Маданият 30.11.2024 14:00

    Лондонда "Хамса" асарининг ноёб қўлёзмаси топилди

    Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси Лондон шаҳридаги "Christie's" ва "Sotheby's" аукцион савдо уйларида бўлди.

    '“Ватанимни соғиндим…”'ning rasmi

    Маданият 20.11.2024 21:17

    “Ватанимни соғиндим…”

    Москва шаҳридаги Кремль саройида “Вечер звезды Узбекистана” номли концерт дастури бўлиб ўтди.

    'Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда'ning rasmi

    Маданият 19.11.2024 23:29

    Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 22:50

    Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)

    Россиянинг Москва шаҳрида Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида маданият бўйича тўртинчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 19:02

    Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги фармонни имзолади. Шунингдек, Владимир Путин Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.