АсосийЖамият

Самарқанддаги ноқонуний майнинг ферма 28 млрд сўмлик “свет” ўғрилагани аниқланди

Ер ости қисмида жойлашган 89 та майнинг қурилмаси электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан-тўғри уланган ҳолда ишлаб келган.

'Самарқанддаги ноқонуний майнинг ферма 28 млрд сўмлик “свет” ўғрилагани аниқланди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида оилавий корхона ертўласидан 89 та майнинг қурилмаси учун ноқонуний электр тармоғи улангани аниқланди. 

Маълум бўлшича, Иштихон туманидаги «М.Г.М.» оилавий корхонасига қарашли бинода ноқонуний майнинг фаолияти аниқланди. Ер ости қисмида жойлашган 89 та майнинг қурилмаси 244,4 кВт қувват билан электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан-тўғри уланган ҳолда ишлаб келган.

Тадбиркорлик субъектларининг ушбу қоидабузарлиги ортидан 28 млрд 896 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги қайд этилди.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонун бузилиши ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилинди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар