АсосийСаломатлик

Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати ушбу хасталик профилактикасига оид тадбирларни самарали ташкил этиш ва уни эрта босқичларда аниқлаш орқали минглаб беморларни соғлом ҳаётга қайтариш мумкинлигини таъкидламоқда.

Хўш, бунда нималарга эътибор қаратиш керак? Айни пайтда болалар орасида қандай онкологик касалликлар кўп учраяпти?

Шу каби саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош онкологи, тиббиёт фанлари номзоди Тожиддин Мустафоев жавоб берди.

 — Саратон ўлим хавфи юқори бўлган хасталиклар рўйхатида етакчи ўринда туради, — дейди мутахассис. — Бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам бундай ташхис қўйилган бемор ўғил-қизлар сони кам эмас.

Шу боис бугун мамлакатимизда саратонни ўз вақтида аниқлаш ва тўғри ташхис қўйиш, соҳага замонавий жарроҳлик амалиётларини кенг татбиқ этиш, бу орқали беморлар саломатлигини яхшилашга жиддий эътибор қаратиляпти.

 Қайд этилишича, ҳозир болалар ўртасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида гемабластозлар қарийб қирқ фоизни ташкил этади. Шунингдек, марказий асаб тизими ўсмалари, нейробластомалар, буйрак, суяк, юмшоқ тўқималар, қулоқ, томоқ, бурун, жигар ва жинсий аъзолар хавфли ўсмалари учрайди.

 — Болаларда онкологик касалликлар юзага келишида, энг аввало, эмбрионал омиллар асосий ўрин эгаллайди. Шу боис ҳомиладорлик даврида она ўз саломатлигига жиддий эътибор қаратиши лозим. Қолаверса, глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат сифати ҳам бунда асосий роль ўйнайди.

Ўғил-қизларда хавфли ўсма касалликларининг олдини олиш учун, биринчи навбатда, ота-оналар ҳар томонлама соғлом ва зарарли иллатлардан холи бўлиши, шунингдек экологик муҳит мусаффолиги жуда муҳим ҳисобланади.

Болада хавфли ўсма ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

— Бундай ўғил-қизларда ҳолсизлик, камқонлик ривожланади. Тана ҳарорати 37-37,5 гача кўтарилади. Бундан ташқари, тана вазни камаяди, периферик лимфа тугунлари, жағости, қўлтиқости, бўйин, човларда лимфа тугунлари катталашади.

Ана шундай аломатлар кузатилса, болани зудлик билан онколог кўригига йўллаш керак. Бугунги кунда ҳудудларимиздаги тиббиёт муассасаларида болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича барча шароитлар яратилган.

Баъзи болаларда халқимиз тилида нор, хол дейиладиган ҳосилалар бўлади. Булар ўғил-қизлар саломатлигига хавф туғдирмайдими?

 — Нор тиббиёт тилида гемонгиома деб аталади. Бундан ташқари, болаларда лимфангиомалар, суяк остеомалари,  юмшоқ тўқималарда ҳар хил хол кўринишидаги ҳосилалар учраб туради. Булар хавфсиз ўсмалар ҳисобланади. 

Бироқ баъзилари хавфли турга айланиши мумкин. Шу боис, фарзандлар танасидаги бундай ҳосилаларни ота-она ўз билганича бартараф этишга уриниши, холларни юлишга ҳаракат қилиш ёки ҳар хил ёғлар суриб йўқотишга интилиши асло мумкин эмас.

Чунки бу – оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар боланинг баданида бундай ҳосилалар бўлса, албатта, уларни тегишли мутахассис кўригидан ўтказиб, шифокор тавсияларига амал қилиш лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31

    'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

    Саломатлик 01.12.2024 09:11

    Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

    Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.

    'Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 28.11.2024 13:29

    Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан.

    'ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 25.11.2024 14:10

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.