АсосийСпорт

Футбол бўйича 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлари эълон қилинди

Аввалроқ Австралия 2034 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогар бўлганди.

'Футбол бўйича 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлари эълон қилинди'ning rasmi
Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) навбатдан ташқари Конгресси ўтказилди. ФИФА раҳбари Жанни Инфантино Саудия Арабистони 2034 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишини эълон қилди.

Австралия 2034 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогар бўлганди. Бироқ, якунда тегишли ҳужжатларни топширишдан воз кечди.  2034 йилги баҳслар мамлакатнинг Ар-Риёд, Жидда, Абха, Ал-Хубар ва Неом шаҳарларидаги 15 та стадионда ўтказилиши режалаштирилмоқда.  Шунингдек, Конгрессда 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.  

Ушбу мусобақанинг фақат биринчи учта ўйини Уругвай, Аргентина ва Парагвайда бўлиб ўтади. Қолган барча ўйинлар Марокаш, Португалия ва Испанияда ўтказилади.  

2026 йилнинг 11 июнь — 19 июль кунлари АҚШ, Канада ва Мексика мамлакатларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.  

    Бошқа янгиликлар