АсосийСиёсат

Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

Эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади.

'Фаластиндан 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди'ning rasmi

100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев хабар берди, деб ёзмоқда “Газета.уз”.

Маълум қилинишича, ушбу эвакуация икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди.

Эвакуация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.

    Бошқа янгиликлар