АсосийСаломатлик

Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг

Мутахассислардан байрам куни тўғри овқатланиш учун тавсиялар.

'Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг'ning rasmi

Янги йил яқинлашгани сари уй бекаларининг ташвишлари ортади. Улар байрам дастурхонига тортиладиган егулик ва ичимликлар рўйхатини камида бир ой олдин хаёлида шакллантириб олади, кейин эса уларни харид қилишга киришади. 

Бироқ байрам дастурхонига тортиладиган ўнлаб турдаги егуликлар, таомлар, пишириқлар ва ширинликлар ҳар қандай одамнинг иштаҳасини қитиқлаб, тўғри овқатланиш меъёридан чиқариб юбориши мумкин. 

Овқат тўлиқ ҳазм бўлмасдан яна таом ейилса, ҳазм жараёни оғирлашади. Жигар, буйрак ва ошқозон ости бези касалликлари бор кишиларда нотўғри овқатланиш туфайли ушбу хасталиклар кучайиши эҳтимоли юқори. Содда қилиб айтганда, овқатга тўлган меъданинг ҳаракат функцияси сустлашади ва ошқозондаги озиқ моддаларнинг шира билан аралашуви қийинлашиб, ҳазм жараёни издан чиқади.

 Бу каби нохуш ҳолатларга барҳам бериш учун мутахассислар томонидан, аввало, овқатланиш тартибига қатъий риоя этиш ва кун давомида сабзавотли салатлар, ошкўклар, ҳўл мевалардан оз-оздан ейиш тавсия қилинади. Негаки, табиий маҳсулотлар тез ҳазм бўлади, боз устига, улар меъдамизга оғирлик қилмайди.

 ССВ Матбуот хизмати мутахассислардан қуйидагиларни ҳам тавсия этади:

  •  бирдагина кўп овқат еб қўймасликка эътибор беринг;
  • асосий овқатлардан олдин сабзавотли ва мевали салатларни истеъмол қилиш дуруст;
  • Овқатни кўкатлар ва хом ҳолдаги сабзавоту мевалардан тайёрланган салатлар билан қўшиб истеъмол қилиш ҳам ҳазм жараёнини меъёрлаштиради;
  • ора-орада олма шарбатини ичинг, бу овқат ҳазмида фойдали;
  • таом ҳарорати меъёрда бўлиши кераклигини ҳам эсдан чиқарманг;
  • овқатлар оралиғида кўк чой ичсангиз бўлади, аммо муздек ичимликдан тийилган яхши;
  • овқатдан кейин ҳаракатланиш тавсия этилади, пиёда сайр қилсангиз янада яхши;
  • хамирли, ёғли, қовурилган овқатларда ҳам меъёрни билиш муҳим. Улардан кейин қатиқ ва қатиқли салатлар ва ошкўклар танаввул қилсангиз, тезда фойдасини кўрасиз;
  • ёғсиз гўшт ёки парҳезбоп товуқ гўштидан фойдаланинг;
  • мевали торт ва калорияси паст ширинликлардан истеъмол қилинг;
  • таомларни шу куннинг ўзида тайёрлаш катта аҳамиятга эга ва бу жараёнда кўпроқ ўсимлик ёғларидан фойдаланинг;
  • шўр бодринг, тузлама ва консервалардан тийилсангиз, ўзингизга фойда;
  • дудланган гўшт маҳсулотлари, майонезли салат ва пишириқлар ҳамда газланган ичимликлардан ортиқча фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ.

Умуман, тўғри овқатланиш нафақат байрам кунлари, балки ҳамма вақтда бирдек муҳим. Бунга амалга қилганлар байрамни яхши кутиб олади ва бир умр саломат бўлади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 22:32

    Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?

    Ларон синдроми — кам учрайдиган генетик касаллик. Бунда ўсиш гормони рецептор-оқсилининг тузилиши бузилган бўлади.

    'Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 20:23

    Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?

    Сурункали касалликларга чалинган, диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.

    'ЖССТ туберкулёзни тезкор аниқлашга мўлжалланган янги диагностика усулини тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 09.12.2024 12:31