АсосийСоглик

Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ

Ўтган йили дунё бўйича 8,3 миллион кишига ушбу хасталик ташхиси қўйилган, улардан 1,2 миллион нафари ҳаётдан кўз юмган.

'Туберкулёз йилига 1 миллиондан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти туберкулёз касаллиги бўйича сўнгги статистик таҳлилларини эълон қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўтган йили дунё бўйича 8,3 миллион кишига ушбу хасталик ташхиси қўйилган, улардан 1,2 миллион нафари ҳаётдан кўз юмган.

 Ваҳоланки, туберкулёз — бедаво хасталик эмас. Унинг олдини олиш борасида ҳам амалий ечимлар мавжуд. Қолаверса, силни самарали даволаш бўйича жаҳон тиббиётида катта ютуқларга эришиляпти. 

Шунга қарамай, баъзи мамлакатларда ушбу соҳа етарли даражада молиялаштирилмаётгани, беморларга тиббий хизмат кўрсатиш иконияти пастлиги туфайли муаммо глобал аҳамиятини йўқотгани йўқ. 

Масалан, ўтган йили дунёдаги касалланиш ҳолатларининг 87 фоизи 30 та давлат ҳиссасига тўғри келган. Улар орасида Ҳиндистон (25 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Филиппин (6,8 фоиз), Хитой (6,5 фоиз), Покистон (6,3 фоиз), Нигерия (4,8 фоиз), Конго Демократик Республикаси (3,9 фоиз) ва Бангладеш (3,6 фоиз) етакчи.

ЖССТ  раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, 2000 йилдан буён туберкулёзга қарши курашиш чоралари 83 миллион инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш имконини берган. 

 Хусусан, 2023–2024 йилларда силга чалиниш кўрсаткичи 2 фоизга, ўлим ҳолатлари эса 3 фоизга қисқарган. Бироқ бу ЖССТ стратегиясида белгиланган марралардан ҳали анча йироқ.

Шу боис ташкилот ҳукуматларни мазкур йўналишдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди. Чунки вазият шундай давом этса, 2025–2035 йилларда туберкулёздан ўлимлар сони 2 миллионга, касалланиш ҳолатлари эса 10 миллионгача етиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?'ning rasmi

    Соглик 25.05.2026 12:35

    Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?

    Жазирамада газланган ичимликлардан ҳамда оғир овқатлардан сақланиш тавсия этилади.

    'Янги мавсум олдидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Соглик 25.05.2026 12:35

    Янги мавсум олдидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги иммунитетни мустаҳкамловчи табиий маҳсулот ҳақида маълумот берди.

    'Конгода Эбола тизгинланмаяпти: авиақатновлар тўхтатилди, вирус эса тарқалишда давом этмоқда'ning rasmi

    Соглик 25.05.2026 04:04

    'Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари'ning rasmi

    Соглик 18.05.2026 07:12

    Оддий нафас билан стрессни камайтириш усуллари

    Нафас машқлари стрессни бир неча дақиқада камайтириши мумкинлиги илмий тадқиқотларда тасдиқланмоқда.

    'Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус'ning rasmi

    Соглик 18.05.2026 06:53

    Эбола: кам учрайдиган, аммо жуда хавфли вирус

    Эбола вируси нима ва у қандай тарқалади?

    'Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?'ning rasmi

    Соглик 18.05.2026 06:31

    Ҳантавирус нима ва у қандай юқади?

    Ҳантавирус асосан кемирувчиларда учрайдиган вирус бўлиб, инсонга уларнинг сийдиги, ахлати ёки сўлаги орқали юқади.