Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Арка-2 қишлоғида кеча, 5 январь куни номаълум маиший қурилманинг портлаши содир бўлди, оқибатда аёл ва унинг 12 ёшли қизи жароҳат олди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматига таяниб, “24.kg” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, аёл уйдаги эски қурилиш материаллари ва темир-терсаклар бўлган шийпон тагини тозалаётганда номаълум портловчи буюм (снаряд) портлаган.
“Воқеа жойи дарҳол ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўраб олинган, ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Портлаш оқибатида аёл ва унинг 12 ёшли қизи шрапнелдан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳар икки жабрланувчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда. Бундан ташқари, шу куни Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг учрашуви бўлиб, унда Тожикистон томонига воқеа ҳақида маълумот берилган.