АсосийДунё

Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди

Эрон расмийлари “душман бўлмаган” давлатлар кемаларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат берилганини маълум қилди.

'Эрон Ҳормуз бўғозини айрим давлатлар учун очди'ning rasmi

Хабарларга кўра, кемалар Эронга қарши ҳаракатларда иштирок этмаса ва хавфсизлик талабларига риоя қилса, Теҳрон билан келишилган ҳолда бўғоздан хавфсиз ўтиши мумкин. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бу имтиёз фақат айрим давлатларга берилаётганини таъкидлади. Унга кўра, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон кемаларига ўтишга рухсат берилган.

Кузатувчилар сўнгги кунларда Эрон айрим танкерларни ўз ҳудудий сувларидан ўтказиб, уларни текшираётган бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда. Айрим ҳолатларда, асосан Хитойга тегишли кемалар аввал ҳам ўтказилгани айтилмоқда.

Маълумки, Ҳормуз бўғози Форс кўрфазини очиқ океан билан боғлайдиган стратегик йўл бўлиб, у орқали жаҳон нефтининг қарийб 35 фоизи ва суюлтирилган газнинг катта қисми ташилади.

Аввалроқ АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг, Теҳрон бўғозни ёпиб, айрим кемаларга ҳужум қилгани хабар қилинган. Шу вақтдан бери камида 22 та кема ҳужумга учраган, минглаб кемалар эса Форс кўрфазида тўхтаб қолган.

22 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни 48 соат ичида бўғозни очишга чақирган ва акс ҳолда энергетика объектларига зарба бериш билан таҳдид қилган эди. Кейинчалик бу режа музокаралар фойдасига вақтинча тўхтатилган.

ОАВ маълумотларига кўра, Эрон можарони ҳал этиш учун бир қатор шартларни илгари сурган. Улар орасида минтақадаги барча фронтларда ҳаракатларни тўхтатиш, уруш қайта такрорланмаслиги учун механизмлар ишлаб чиқиш, етказилган зарар учун товон тўлаш ва Теҳроннинг Ҳормуз бўғози устидан назоратини тан олиш каби талаблар бор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саудия ва БАА Трампдан урушни давом эттиришни сўрамоқда — ОАВ'ning rasmi

    Дунё 25.03.2026 12:58

    Саудия ва БАА Трампдан урушни давом эттиришни сўрамоқда — ОАВ

    Форс кўрфази давлатлари АҚШнинг Эрон билан келишувга эришиш режасидан хавотир билдириб, ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш тарафдори эканини маълум қилди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: маданий лойиҳа қандай қилиб глобал ахборот воқеасига айланди?'ning rasmi

    Дунё 25.03.2026 11:41

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: маданий лойиҳа қандай қилиб глобал ахборот воқеасига айланди?

    Жаҳоннинг етакчи халқаро оммавий ахборот воситалари — CNN, Forbes, The Wall Street Journal, The Economist, Arab News ва China Daily каби нашрлар ушбу лойиҳани "глобал миқёсдаги мегалойиҳа", "Марказий Осиёнинг дурдонаси" ҳамда "ислом цивилизациясига замонавий қарашни шакллантирадиган макон" сифатида баҳоламоқда.

    'Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди'ning rasmi

    Дунё 25.03.2026 07:28

    Яқин Шарқдаги 23 кунлик можаро давомида 2100 дан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди

    Пентагоннинг маълумотига кўра, АҚШ Эрондаги 9000 нишонга зарба берган.

    'Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 11:47

    Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга киришни муҳокама қилмоқда

    Ҳозирда мазкур давлатлар ҳарбий инфратузилмалардан фойдаланишга рухсат бериш ва Теҳронга иқтисодий босим ўтказиш орқали АҚШга ёрдам бермоқда.

    'Ким Чен Ин Лукашенкони Шимолий Кореяга таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 08:52

    Ким Чен Ин Лукашенкони Шимолий Кореяга таклиф қилди

    Ташриф давомида икки давлат етакчилари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

    'Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди'ning rasmi

    Дунё 24.03.2026 05:37

    Ким Чен Ин: Шимолий Корея ядровий мақомдан воз кечмайди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин 15-чақириқ Олий халқ йиғинида мамлакатнинг ядровий давлат мақоми мутлақо қайтарилмас эканини таъкидлади.