АсосийДунё

Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди

Бахтсиз ҳодисанинг сабабини аниқлаш учун 5 кишидан иборат қўмита тузилди.

'Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бангладеш марказида йўловчи автобуси Падма дарёсига қулаши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда The Daily Star.

Маълумотларга кўра, автобус паромга чиқиш вақтида бошқарувни йўқотиб, дарёга тушган ва у тахминан 40 нафар йўловчини олиб юрган. 11 йўловчи қирғоққа мустақил равишда чиқишга муваффақ бўлган.

Қутқарувчилар автобусни ҳодисадан олти соат ўтгач, дарёдан чиқаришган. Бангладеш ёнғин хизмати ва фуқаролик мудофааси маълумотларига кўра, автобусдан 23 киши жасади топилган: 11 нафари аёл, 7 нафари эркак ва 5 нафари бола.

Туман маъмурияти бахтсиз ҳодисанинг сабабини аниқлаш учун 5 кишидан иборат қўмита тузди.

    Бошқа янгиликлар