НY 686-сонли “Сочи-Тошкент” йўналиши билан учиб келган ҳаво кемасида Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Е.Ж. спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Оқибатда у маст ҳолда “Uzbekistan Аirways” АЖ борт-кузатувчиси бўлган, 2002 йилда туғилган С.А. га нисбатан шилқимлик ва тегажоғлик қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ҲПБ инспекторлари томонидан МЖтКнинг 187 моддаси 1-қисми ва 411- модда 1-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Бугун ЖИБ Тошкент шаҳар Сергели суди томонидан хуқуқбузарга нисбатан 5 сутка маъмурй қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун БҲМнинг 1 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.