Энди талабаларни ўқишга алоқадор бўлмаган ишларга жалб этиш мумкин эмас.
Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган янги низомга кўра, олий таълим тизимида талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилди.
Хусусан, улар таълим сифати бўйича таклиф киритиш, муҳокамаларда қатнашиш ва бепул ахборот ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Энг муҳими, олийгоҳларда талабаларни ўқишга алоқаси бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланди.
Шунингдек, таълим жараёни кредит-модули тизими асосида ташкил этилиб, талабаларга халқаро дастурларда иштирок этиш имконияти ҳам яратилади.






