Маскнинг биографи ва Гарварднинг ҳуқушунослик бўлими битирувчиси Сет Aбрамсон Илон Маскнинг руҳий саломатлигига шубҳа билдирди. Абрамсон Tesla асосчисининг руҳиятидаги муаммолар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тарихига ишора қилиб шундай деган.
The Economic times нашри ёзишича, биограф Маскнинг АҚШ Ҳукумат фаолияти самарадорлиги ошириш департаменти (DOGE) раҳбари сифатида келгусидаги роли ва унинг асосий тармоқлар устидан назорати хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди. Aбрамсон ҳозирги маъмуриятни шошилинч чоралар кўришга чақирди.
Aбрамсон Х-даги постида икки йил давомида Маскнинг онлайн фаолиятини кузатиб бор ганини айтди. "Мен қонуний равишда Илон Маск ақлдан озган бўлиши мумкинлигига ишонаман", деган у постида. У ўзининг хавотирига сабаб сифатида Маскнинг тан олинган "ақлий касаллик, оғир гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва асабий стресс" тарихини келтирди. "Aмерикани Илон Маскдан ҳимоя қилинг", дея қўшимча қилган Абрамсон.
Aбрамсоннинг фикрича, Маскнинг Трамп маъмурияти ҳузуридаги АҚШ Ҳукумат фаолияти самарадорлиги ошириш департаменти (DOGE) раҳбари лавозимига келиши ва унинг Х компаниясига эгалик қилиши потенциал хавфли вазиятни туғдиради. Абрамсон амалдаги маъмуриятни нисбатан чора кўришга, жумладан Маск билан ҳукумат шартномаларини бекор қилишга ва уни терговга тортишга чақирган.
Баъзи “Х” фойдаланувчилари Aбрамсоннинг фикрларини такрорлаб, Маскнинг бошқарув қобилиятига шубҳа билдириб изоҳ қолдиришган. Бошқа бир фойдаланувчи эса шундай деб ёзган:
“У миллиардер, нега у шахсий орол сотиб олиб, қолган умрини сабзавот етиштириш ва соҳилда сайр қилиш билан ўтказмайди? Мен шундай қилган бўлардим."
Айримлар эса Маскни ҳимоя қилган.
"Менимча, унинг мақсади энг инновацион цивилизация қуриш – у оқ одамлар маданиятини сақлаб қолиш учун мусулмонлар иммиграцияси ва бошқа таҳдидларга қарши туриши табиий. Бу классик ўта ўнг ёки фашистик ёндашув эмас, балки техно элитизм ҳисобланади”, деган фойдаланувчилардан бири.