Nature Aging журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, исроиллик олимлар инсон организмда senescent — яъни қаригaн ва зарарли ўзгаришларга учраган ҳужайраларни йўқ қилишга хизмат қиладиган CD4-Eomes номли махсус иммун ҳужайрасини аниқлади. Бу ҳакда Zamon.uz нашри мальум килди.
Senescent ҳужайралар тўқималарнинг заифлашуви, яллиғланиш ва кўплаб хасталиклар ривожида асосий омил ҳисобланади. Тажрибаларда CD4-Eomes ҳужайралари камайтирилса, қаригaн ҳужайралар тез кўпайиши ва умр давомийлигининг қисқариши кузатилган.
Олимлар ушбу ҳужайра тури инсонларда ҳам мавжудлигини тасдиқлади. Эътиборлиси, CD4-Eomes ҳужайралари 100 ёшдан ошган “супер ёши катта” одамларда кўпроқ учраган.
Мутахассислар бу кашфиёт қаришга қарши янги терапиялар учун йўл очиши мумкинлигини таъкидламоқда. Агар ушбу ҳужайраларни сунъий равишда кўпайтириш ёки фаоллаштириш имкони яратилса, қариш жараёнларини секинлаштириш ва соғлом умрни узайтириш мумкин бўлади.






