АсосийЖамият

Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга етарли шарт-шароитлар яратилмагани бўйича масъул ходимлар огоҳлантирилди

Омбудсман тақдимномасида келтирилган камчиликларга йўл қўйилгани бўйича Манзил-колониядаги 7 нафар ходимга огоҳлантириш берилган.

'Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга етарли шарт-шароитлар яратилмагани бўйича масъул ходимлар огоҳлантирилди'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили вилоятдаги 40-манзил-колониясига мониторинг ташрифини амалга ошириб, қатор камчиликларни аниқлаган эди. 

Мониторингда маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, яқинлари билан учрашув хоналари, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда меҳнат шароитлари ўрганилган. Жумладан, маҳкумлар ишлаётган ишлаб чиқариш объектларидаги шароитлар ҳам ўрганилган.

Аниқланишича, Манзил-колониядаги маҳкумларни фойдали меҳнатга жалб этиш бўйича 6 та МЧЖ билан шартномалар тузилиб, ҳозирги кунда жами 155 нафар маҳкум ишга жалб этилган.

Ўрганишлар давомида баъзи ишлаб чиқариш объектларида маҳкумлар учун ажратилган ювиниш хоналари талаб даражасида эмаслиги ҳамда овқатланиш шароитлари санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Шунингдек, МЧЖлар билан тузилган шартномадаги маҳкумларга инсон организмининг нормал ҳаётини таъминлайдиган озуқага бой иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича шартларнинг бузилаётгани маълум бўлган. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти 3-минтақавий ҳудуд бошлиғига 2025 йилнинг январь ойида Омбудсман тақдимномаси киритилган эди.

Ушбу Минтақавий ҳудуднинг Омбудсманга маълум қилишича, манзил-колония раҳбари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан МЧЖ раҳбарларига тегишли “Талабнома” киритилиб, ишлаб чиқариш объектларида аниқланган камчиликлар бартараф этилган.

Бундан ташқари, Омбудсман тақдимномасида келтирилган камчиликларга йўл қўйилгани бўйича Манзил-колониядаги 7 нафар ходимга нисбатан огоҳлантириш берилган.

Навбатдаги мониторинг ташрифларида айни ҳолатлар қайта текширилади.

Маҳкумлар учун муносиб шарт-шароитларни таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган бу саъй-ҳаракатлар давлатнинг “Инсон қадри учун” тамойилига қатъий содиқлигини яна бир бор намоён этди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Tаshkent city"даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:41

    “Tаshkent city"даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

    Ёнғин оқибатлари ҳақида хабар берди.

    'Сирдарёда янги автомобил ишлаб чиқарила бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:43

    Сирдарёда янги автомобил ишлаб чиқарила бошланди

    Автомобил йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган.

    'Бухоролик аёл фарзандини дунёга келтириш вақтида туғруқхонада вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:40

    Бухоролик аёл фарзандини дунёга келтириш вақтида туғруқхонада вафот этди

    Ижтимоий тармоқлар орқали хотинининг ўлимида тиббиёт ходимларини айблаган эркакка ССБ жавоб берди.

    'Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига киритилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:24

    Ўзбекистоннинг учта олий таълим муассасаси дунёнинг энг яхши университетлари рейтингига киритилди

    Рейтинг Британиянинг "Times Higher Education" ташкилоти талқинига кўра тузилади.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:15

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Депрессия учун бурун спрейи ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:38

    Депрессия учун бурун спрейи ишлаб чиқилди

    Янги ишланма Америкада тасдиқдан ўтди.