АсосийЖамият

Воҳада таксичи йигит машинасига ўтирган қизнинг қариндошлари томонидан калтакланди

Бемор бош, энса соҳасида шилинган жароҳатлари, пешонасида тери остида гематомаси ва таналарида шилинган жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилган.

'Воҳада таксичи йигит машинасига ўтирган қизнинг қариндошлари томонидан калтакланди'ning rasmi

Қашқадарёда 19 ёшли ҳайдовчи йигит мижоз сифатида машинасига ўтирган қизнинг қариндошлари томонидан калтакланди.

Калтакланган йигит 2006 йилда туғилган бўлиб, такси ҳайдовчиси сифатида хизмат кўрсатади. Айни шу куни Чугуртма қишлоғида яшовчи 9-синфда ўқийдиган ўқувчи қизни йўл-йўлакай машинасига миндирган. Бу ҳолатни нотўғри тушунган йигитлар уни дўппослаган.

Бемор бош, энса соҳасида шилинган жароҳатлари, пешонасида тери остида гематомаси ва таналарида шилинган жароҳатлар билан шифохонага мурожаат қилган. Ҳозирда бемор анча яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан тергов ҳамда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Дарбанд”даги тарози ҳокимнинг қариндошига тегишлими?'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 20:35

    “Дарбанд”даги тарози ҳокимнинг қариндошига тегишлими?

    Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

    'Пойтахтда 29 ёшли эркак 61 ёшли отахонни калтаклаб қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 19:26

    Пойтахтда 29 ёшли эркак 61 ёшли отахонни калтаклаб қочиб кетди

    Воқеа Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчасида содир бўлган.

    'Пойтахтда ўтган ойда уй-жой ижара нархи ошди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 17:22

    Пойтахтда ўтган ойда уй-жой ижара нархи ошди

    Энг юқори ижара нархлари Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида кузатилган.

    'Ўзбекистонда давлат органларига маълумотларни ўз серверларида сақлаш тақиқланади'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 14:40

    Ўзбекистонда давлат органларига маълумотларни ўз серверларида сақлаш тақиқланади

    Президент топшириғига кўра, вазирлик ва идоралар маълумотлари ягона дата-марказга ўтказилади.

    'Тошкентда ошхона ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 13:42

    Тошкентда ошхона ёниб кетди

    Ёнғиннинг сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Қашқадарёда 5 ёшли қизчани икки марта сотган ҳамшира 2,5 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 22.10.2025 11:11

    Қашқадарёда 5 ёшли қизчани икки марта сотган ҳамшира 2,5 йилга қамалди

    Ҳамшира биринчи гал қизчани 20 миллион сўмга, кейин эса 15 минг долларга сотишга уринган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.