АсосийЖамият

Ўзбекистонда давлат органларига маълумотларни ўз серверларида сақлаш тақиқланади

Президент топшириғига кўра, вазирлик ва идоралар маълумотлари ягона дата-марказга ўтказилади.

'Ўзбекистонда давлат органларига маълумотларни ўз серверларида сақлаш тақиқланади'ning rasmi

21 октябрь куни ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда давлат органларининг маълумотларни ўз серверларида сақлаши бундан буён тақиқланишини маълум қилди.

Эндиликда барча маълумотлар Электрон ҳукуматнинг ягона дата-марказига ўтказилади.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирда вазирлик ва идоралар маълумотларни турли форматларда, тарқоқ ҳолда сақламоқда. Бу эса сунъий интеллект тизимларини самарали жорий этишга тўсқинлик қилмоқда.

“Маълумот етарли бўлмаса, сунъий интеллект кутилган натижани бермайди”, — дейди Шавкат Мирзиёев.

Рақамли технологиялар вазирига жорий йил охиригача 55 та идоранинг маълумотлар базасини, 2026 йилга қадар эса қолган барча тизимларни ягона марказга ўтказиш топширилди.

Шунингдек, 2026 йил охиригача катта ҳажмдаги рақамли маълумотларни бирлаштириб, уларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи Data Lake платформаси ишга туширилиши белгиланди.

Бу қарор давлат бошқарувида сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш, рақамлаштириш жараёнларини тизимли йўлга қўйиш ва маълумот хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда ошхона ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Тошкентда ошхона ёниб кетди

    Ёнғиннинг сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Қашқадарёда 5 ёшли қизчани икки марта сотган ҳамшира 2,5 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Қашқадарёда 5 ёшли қизчани икки марта сотган ҳамшира 2,5 йилга қамалди

    Ҳамшира биринчи гал қизчани 20 миллион сўмга, кейин эса 15 минг долларга сотишга уринган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

    'Тошкентда қурилиши тугалланмаган бино ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:37

    'Наманганда бегона аёлнинг видеоларини ўчириш учун пул талаб қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 21:48

    Наманганда бегона аёлнинг видеоларини ўчириш учун пул талаб қилган фирибгар қўлга олинди

    У Instagram профилига аёлнинг оиласи ва яқинлари даврасида рақс тушган видеоларини бошқача талқинда жойлаштирган ва буни ўчириш учун 350 минг сўм беришини талаб қилган.

    'Тошкентда учта машина тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 12:53

    Тошкентда учта машина тўқнашди

    Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва бир йўловчи жароҳат олди.

    'Сирдарёда ярим тунда мажлисга кетаётган банк ходими ҳалокатга учраб вафот этдими?'ning rasmi

    Жамият 21.10.2025 11:32

    Сирдарёда ярим тунда мажлисга кетаётган банк ходими ҳалокатга учраб вафот этдими?

    Darakchi.uz мухбири ҳолатни ўрганиш учун расмий идоралардан жавоб олди.