АсосийЖамият

Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи бугунги ислоҳотларни қўллашини билдирган

2025 йилда 1500 га яқин уй хўжаликлари билан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 88 фоиз хўжаликлар ижобий хулоса берган.

'Ўзбекистонликларнинг 94 фоизи бугунги ислоҳотларни қўллашини билдирган'ning rasmi
Пойтахтимизда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Жаҳон банки, Ҳамдўстлик ва Тараққиёт бюросининг Марказий Осиё бўйича ҳудудий ривожлантириш офиси билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти натижалари тақдимот қилинди.

Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа доирасида 2023 йилги сўровномада уй хўжаликларининг 55 фоизи даромад топиш учун шароитлар яхшиланганини айтган бўлса, 2025 йилда 1500 га яқин уй хўжаликлари билан ўтказилган сўров натижаларига кўра, 88 фоиз хўжаликлар ижобий хулоса берган. Умуман, Ўзбекистон аҳолисининг 94 фоизи бугунги ислоҳотларни қўллашини билдирган.

Шунингдек, давра суҳбати давомида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан тайёрланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини БМТнинг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га мувофиқ амалга оширилиши инфографик таҳлили” номли тўплам тақдимоти ўтказилди.  

    Бошқа янгиликлар