АсосийЖамият

Тошкентда йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланди

2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди.

'Тошкентда йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кўча-йўл тармоғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича фаол ишлар бошланишини эълон қилди.

Қайд этилишича, президент ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларини амалга ошириш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда шаҳар аҳолиси ва жамоат транспортининг ҳаракатланиши учун қулайликларни ошириш мақсадида пойтахтнинг транспорт оқими фаол бўлган кўчалари ҳолати текширилди.

Таҳлил натижаларига кўра 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди. Дастур доирасида умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган.

Ишлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар