АсосийЖамият

Истанбулдаги консулхона ўзбекистонликларни огоҳлантирди

“Ҳурматли ватандошлар! Сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингиз давлат ҳимоясидадир!”

'Истанбулдаги консулхона ўзбекистонликларни огоҳлантирди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни шахсий масъулиятни ошириш ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.

Фуқаролардан кундалик ҳаётда соғлиқ ва ҳаётга хавф туғдириши мумкин бўлган шубҳали вазиятлардан узоқда бўлиш, оммавий йиғилиш ва намойишларда иштирок этмаслик, шунингдек, гавжум жойларда ҳушёрликни кучайтириш сўралган.

Маълум қилинишича, қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган ёки оғир ҳолатга тушиб қолган фуқаролар зудлик билан Туркия ҳуқуқ-тартибот органларига 155 (полиция) ёки 156 (жандармерия) қисқа рақамлари орқали, шунингдек, Бош консулхонанинг 24/7 ишонч телефонига мурожаат қилиши керак.

Шунингдек, агар фуқаро ёки унинг яқинлари маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинса ёки озодлиги чекланса, улар адвокат ёрдамини талаб қилиш, яқинларига хабар бериш ва Бош консулхона билан боғланиш ҳуқуқига эга экани таъкидланган.

“Ҳурматли ватандошлар! Сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингиз давлат ҳимоясидадир!”, дейилади хабарда.

Бош консулхона, шунингдек, пул эвазига Туркияда яшаш ҳужжатларини расмийлаштириш, даромадли иш ёки АҚШ ҳамда Европа давлатлари визаларини ваъда қилаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирган.

Бундан ташқари, расмий рухсатномаси бўлмаган такси хизматларидан, айниқса аёллар ва ёлғиз шахслар фойдаланмаслиги тавсия этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда юзлаб дорихоналарда нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    'Самарқандда ўлдирилган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:54

    Самарқандда ўлдирилган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

    Аёлни 30 ёш атрофидаги йигит ўлдирган бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда ариқ ва ирригация тизимларини кўмганлар учун жарима белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    Ўзбекистонда ариқ ва ирригация тизимларини кўмганлар учун жарима белгиланди

    Ўзбекистонда ариқлар ва ирригация тизимларини кўмиб ташлаган шахслар 28-июндан бошлаб маъмурий жавобгарликка тортилади.

    'Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:54

    Бугун об-ҳаво ўзгарувчан бўлади

    Ўзгидромет маълумотига кўра, республика ҳудудларида бугун ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса момақалдироқ кузатилиши мумкин.

    'Энди ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар бир йилгача қамаладими?'ning rasmi

    Жамият 04.04.2026 16:32

    Энди ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлар бир йилгача қамаладими?

    Ҳайвонларга нисбатан зўравонликка қарши янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

    'Сенегал вазирлари фуқароларини четга чиқишини тақиқлади'ning rasmi

    Жамият 04.04.2026 15:22

    Сенегал вазирлари фуқароларини четга чиқишини тақиқлади

    Эрон атрофидаги можаро ортидан нефть нархи кескин ошиб, Дакар тежамкорлик чораларини кучайтирди.