АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

'Тошкентда инвестиция форуми сабаб 3 кун айрим кўчаларда ҳаракат чекланади'ning rasmi

Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан 16–18 июнь кунлари пойтахтнинг айрим йўналишларида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Чекловлар Ислом Каримов кўчаси: Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасигача ва Янги Ўзбекистон кўчаси: Махтумқули, Темур Малик ва Янги Ўзбекистон кўчалари кесишмасидаги кўприкдан Янги Ўзбекистон ва Истиқлол кўчалари чорраҳасигача ҳамда Ислом цивилизацияси марказига туташ ҳудудда: Шароф Рашидов ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасидан, сўнгра Абдулла Қодирий ва Хуросарой кўчалари бўйлаб Хуросарой ва Нурафшон кўчалари чорраҳасигача йопилади. 

Қайд этилишича, ҳайдовчилар учун айланма йўналишлар ташкил этилади. Фавқулодда ва тезкор хизматлар транспорт воситаларига эса ҳаракатланишга рухсат берилади.

Шунингдек, форум кунларида юк автомобилларининг Тошкент шаҳрига кириши тақиқланиб, улар вилоятнинг айланма йўллари орқали ҳаракатланади.

    Бошқа янгиликлар