АсосийЖамият

Ўзбекистон ерлари чет элликларга бериб юбориляптими?

Халқни ҳавотирга солаётган хабарларга расмийлар изоҳ берди.

'Ўзбекистон ерлари чет элликларга бериб юбориляптими?'ning rasmi

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Юртимиз ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ёки сотилаётгани” ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда. 

Кадастр агентлигининг маълум қилишича, Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) талаблари Ер кодекси билан белгиланган ҳамда унинг 17-моддасига мувофиқ чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин. 

24-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари ижарага берилади.

 "Хўп ижарага берсагу хусусийлаштириб олсачи, унда нима қиламиз?" - деб ваҳимага тушманг.

Хавотирга ўрин йўқ, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди, яъни чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди.

"Хўш агар қишлоқ хўжалиги ер бўлсачи? Уни хусусийлаштириб оладими?" - деб ўзингизни қийнаманг. Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳатто Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳам хусусийлаштириб ололмайди. 

Шундай экан, ЕРЛАРИМИЗ ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА БЕРИБ ЮБОРИЛЯПТИ мазмунидаги хабарлар асоссиз ва охиригача ўрганилмасдан чиқарилган хабарлар, - дейилади расмий хабарда.

Ёлғон маълумотларни тарқатиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-моддаси 2 қисми ҳамда Жиноят кодексининг 244-моддаси 6-қисми билан жавобгарлик мавжудлиги эслатилган. 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.