АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади

30 йилдан ошган автомобилларга ҳар йили 12,3 млн сўм экологик компенсация тўлови жорий этилиши мумкин.

'Ўзбекистонда эски машиналарни утилизация қилиш тизими жорий этилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиллар эгалари учун ҳар йиллик экологик компенсация тўловини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган "Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарнинг утилизациясини ташкил этиш ва унинг компонентларини қайта ишлаш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисида"ги қарор лойиҳасига кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб 30 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари эгалари йилига бир марта экологик компенсация тўлаши мумкин.

Тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари этиб белгиланган бўлиб, амалдаги ҳисоб-китобларга кўра бу 12 миллион 360 минг сўмни ташкил этади.

Лойиҳада шунингдек, "зарарли" экологик тоифага киритилган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва қайта рўйхатдан ўтказишни чеклаш ҳам назарда тутилган. Бундай автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Ҳужжатга кўра, эски автомобилларни утилизация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади:
2026 йилдан M1 тоифали енгил автомобиллар;
2027 йилдан M2, M3, N1, N2 ва N3 тоифали транспорт воситалари;
2030 йилдан эса барча турдаги транспортлар қамраб олинади.

2026 йил 1 августга қадар махсус электрон тизим ишга туширилиши режалаштирилган. У орқали транспортларни ҳисобга олиш, баҳолаш ва утилизация жараёнлари онлайн назорат қилинади.

Автомобилни утилизацияга топшириш икки босқичда амалга оширилади: аввал баҳолаш, кейин эса қабул қилиш ва қайта ишлаш.

Фуқаро аввал транспортни техник кўрикдан ўтказиши шарт. Шундан сўнг электрон платформа орқали ариза юборилади ва белгиланган тартибда автомобиль топширилади.

Қарор лойиҳасига кўра, эксплуатация муддати ўтган автомобилни топширган фуқароларга электрон ваучер тақдим этилади.

Ушбу ваучер орқали янги автомобиль харид қилишда чегирма олиш ёки қолган маблағни бир йилдан ортиқ муддатга бўлиб тўлаш имконияти яратилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа ҳозирча жамоатчилик муҳокамасида экани таъкидланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:06

    Ортиқча шовқинга қарши янги чекловлар жорий этилди

    Ҳужжатга кўра, шовқин туфайли зарар кўрган фуқароларга компенсация тўлаш механизмлари жорий этилиши мумкин.

    'Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:50

    Андижондаги ҳодиса: ФВВ иддаоларни рад этди

    Андижон вилояти Марҳамат туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 4 нафар ходим қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан ФВВ муносабат билдирди.

    'Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:28

    Ўзбекистонда 6 нафар топ-блогер 3 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўламагани аниқланди

    Блогерларга фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш учун 3 ой муҳлат берилди.

    'Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:21

    Пора ва фирибгарлик учун жазо кучайтирилмоқда

    Порахўрлик жинояти учун ҳукм қилинганлар муддатидан илгари шартли равишда озод этилмайди.

    'Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 16:06

    Суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Бу ҳақда 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 16-ялпи мажлисида муҳокама қилинган қонун лойиҳасида сўз борди.

    'Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 13.06.2026 14:29

    Иссиқ сув ва иситиш учун аванс тўловидаги имтиёз қисқартирилди

    Янги қоидаларга кўра, аванс тўлови амалга оширилганда амалдаги тарифни сақлаб қолиш муддати 12 ойдан 2 ойгача қисқартирилди.